Ассалому алайкум! Рўза ойи бошланганда кичкина 2 ойлик тўтиқуш уйимизга учиб келди. Унга сув бермоқчи бўлганимизда қўлимизга ўзи қўнди ва сув ичди. Шундан кейин биз уни мушук еб кетмаслиги учун ҳимоя мақсадида қафасда боқмоқчи бўлдик. Ва ҳозиргача қафасда сақлаябмиз. Унга сув донини ҳардоим бериб турамиз. Уйимизда катталар уни учириб юбориш керак ўзи учиб келгани учун, қафасда сақласак гуноҳ бўлади дейишди. Шу масалада иккиланиб турибмиз, илтимос бирор маслаҳат берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Эълон қилиб эгасини топиб, қайтариб беринглар. Валлоҳу аълам!