Ассалому алайкум устозлар. Ўтган йили бир гуноҳ ишга аралашиб қолгандим. Тоғам Хитойдан 2 та падделка телефон олиб келган эди. Бир муддат ўзида тургандан кейин иккаласини менга интернетда сотиб бериш учун берганди. Мен уларни интернетга қўйиб, сотиб олиш учун телефон қилган одамларга жавоб бериб, уларга телефон ҳақида маълумот берардим. Телефон қилганларга улар падделка телефонлигини, уларга ҳамма керак характеристикаларини айтардим. (У телефонни оригинали жуда қиммат аслида). Кейин бир куни бир насроний миллатига мансуб одам телефон қилиб телефон ёқганлигини, иложи бўлса кўришиб маҳсулотни ишлатиб кўришни сўради. Мен рози бўлдим. Кўришганимизда у телефонни очиб ишлатиб кўрди ва унга ёқди. Телефонни жуда мақтади. Мен олдин у одам бунақа телефон ишлатган ёки уста бўлса керак деб ўйладим. Пулини ҳам ёнида олиб келган экан. Менга ўша ерда берди. Савдони қилиб бўлиб тарқалдик. Ўша куни кечқурун менга телеграмда у телефонни сиғими жуда кечкина эканлигину ёзди. Бор ёғи бир неча мегабайт экан. (Телефонни каробкасида 128ГБ деб ёзилганди. Мен ҳам сотганимда шундай деб сотгандим). Сўнгра мен унга телефонда нотўғри кўрсатаётган бўлса керак дедим. Пулини қайтариб олишни сўраса керак деб ўйлаб оша телефон рақамимни компаниядан бутунлай ўчиртириб ташадим. Чунки унгача сотган 700минг сўм пулимни 200 мингини ўзим ишлатиб қолган 500 минг сўмини тоғамга бериб юборгандим. Ўша ишни қилиб жуда ноқулай бўлдим. Телефонни иккинчисини эгасига қайтариб бердим мени бунақа нарсага аралштирманглар деб. Мана орадан вақт ўтиб бугун Умар ибн Хаттоб сериалида Амирул Мўминининг «савдо сотиқдан, ҳалол харомдан хабари йўқлар савдога аралашмасин» деганини эшитиб ўша қилган қабиҳ ишим эсимга тушди Устозлар маслаҳат беринг, қандай қилиб у гунҳоҳимни каффоратини тўласам бўлади? У одамни топа олмасам керак менимча. Жуда ёмон нарса экан бу ўртакашлик. Аллоҳ Ўзи тўғри йўлидан адаштирмасин. Аллоҳ сизлардан рози булсин.
– Ва алайкум ассалом! У одамни топинг ва ҳаққини беринг. Валлоҳу аълам!