Ассалому алайкум! Бир дўкон эгаси ўзининг дўконига ўзининг иш фаолиятидан бошқа фаолият билан шуғулланувчи ижарачини икки томон бир бири шуғулланадиган фаолиятга аралашмасдан фақат ўз фаолияти билан шуғулланиш шарти билан қўйса Шу ижарачи билан иккиси ҳам ўша дўконда фаолият юритса. Аммо вақт ўтгач ижарачининг ишдаги шериги келишувни бузиб ўз фаолиятидан ташқари дўконнинг эгаси қиладиган ишни ҳам қила бошласа яъни келишувни бузиб дўкондорнинг мижозларини ўзига оғдиришга ҳаракат қила бошласа бу ҳолатта қандай йўл тутиш керак. Бу ҳолатта у омонатга ҳиёнат қилаётган ҳисобланмайдими. Шартномани эслатиб огоҳлантирилса аммо яна шу ишини давом эттираверса нима қилганимиз шариатга мувофиқ бўлган бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Дўконни ижарага беришда ундан фойдаланишни бирор фаолият турига қайдлаган бўлсангиз бошқасини қилишга ҳақли эмас. Валлоҳу аълам!