ассалому алайкум Хазрат.менинг ёшим 33 да 3 фарзанднинг онасиман. 3 йил аввал эрим мени 3 болам билан ташлаб, бошқа аёлга уйланиб кетди. 13 йиллик турмушимиз давомида 1 та ортирган доконимиз сотилиб, пули 2 га болинди. 3 йил давомидаги уруш жанжал, судма-суд юриш, менга нисбатан туҳмат-бо'хтонлар эвазига қулимга текган болаларимни хаққи 5-минг$ қо'лимга тегди. бироз турмасдан мени хам эримни хам 1 таниш аёл " шу пулни менга бериб туринг, 1 ойда қайтариб бераман,5-минг$ ёнига 1-минг$ қо'шиб бераман" деб ҳоли-жонимга қо'ймай олди. 1-ой о'тди, 2-ой о'тди, 3-ой о'тди. 3-ойда со'расам 1-ойга ҳам, 2-ойга ҳам қо'шиб 7-минг$ қилиб бераман." деди. Хозир 4-ойга кетаяпти. мен ҳеч нарсасиз қолдим. у аёл ва'да беришдан чарчамаяпти. о'ртага катталарни қо'шган эдим шу 1 ҳафтада бераман деб ва'да қилди. мен ундан шунча беринг деб талаб ёки шарт қо'ймадим. бошида о'зи ойига 1-минг$ қо'шиб бераман деган эди. энди агар у менга ойига 1-минг$ қо'шиб берса бу-СУДҲО'РЛИК ЭМАСМИ ? 3та болани боқиш, о'қитиш, узатиш, уйлантириш учун менда шундан бошқа маблаг'им ё'қ. Эрим шу пулни бердим, болаларни о'қишга киргазиш, уйлантириш, узатиш, уй-жой қилиш учун мендан бир тийин ҳам умид қилма-деган шарт билан пулни зо'рг'а берган. пулни олсам СУТҲО'Р бо'либ қолмасмикнман деб виждоним қийналяпти, олмасам шундан бошқа маблаг'им ё'қ.ХУРМАТЛИ ХАЗРАТ МЭНГА ХАҚ ЙО"ЛНИ ТОПИСҲГА ЙОРДАМ БЭРИНГ!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аввало ўша пулингизни ўзингизга қайтишида Аллоҳ сизга ёрдамчи бўлсин. Ўша аёлга пулни бериб хато қилибсиз. Бунинг устига шартнома ҳам нотўғри. Аввало унга ўхшаганлар пулни олволгунча сизга берилган ваъдаларга ўхшаш ва ундан каттасини ҳам бераверадилар. Аммо улардан пулингизнинг ўзи олиш ҳам амри маҳол бўлади. Бундай ҳолатда, тушган фойдани бўлиб олиш асосида шартнома тузиш керак эди. Энг асосийси, болаларни нафақа билан таъминлаш ва уйлаб қўйиш эркакнинг иши. Сизнинг ишингиз эмас. Болалар сиз билан бўлса ҳам, барибир отаси нафақа бериши, яъни, турар жой, кийим, озиқ-овқат ва бошқа керакли нарслар билан таъминлаши керак. Сизнинг собиқ эрингиз берган пул маълум вақтгача, холос.