Ассалому алайкум! Устозлар, сизларни Аллоҳ Ўз панохида асрасин. Мен нарса сотиб олиб, одамларга 4-5ой мудатга ойма-ой беришга сотаман. Бу ишимни шаръий ҳукми қандай?
Ва алайкум ассалом! Буни нақда олиб насияга сотиш дейилиб, шариатда бундай савдони "тақсит" деб номланади ва у шаръан жоиз. Қуйидаги линклардан тақсит савдоси ҳақида батафсил билиб оласиз. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/maqola/229 http://fiqh.uz/maqola/242 http://fiqh.uz/maqola/322