Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Товуқ ёки қўй аташ

11:07 / 18.04.2020 | Bahrom | 1626

Ассалому алайкум! Бази бир инсонларга ўзини домла деб атайдиган инсонлар сенга қўй айтилган, товуқ айтилган дейишади. Одамлар эса товуқ, қўй, кирсовун, оқ товуқ, шунақа нарсалар олиб боришади. Ўша инсонлар уларни шу нарсалар билан силар ёки атаб сўйишар эканлар. Шу амаллар ҳақида динимизда нима дейилган? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ишингиз ширк. Кимларгадир атаб қон чиқариш жоиз эмас. Одамлар пирларга атаб одат қилиб олган шунақа қатлама, чалпак, чўзма, ҳамр ош, бўғирсоқ ва ҳолватар кабилар ҳам жоиз эмас. Аллоҳ таолодан бошқаси учун атаб қилинган ҳар бир нарса ҳаром ҳисобланади.  Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳмат қилади: 

وَمَا ذُبِحَ عَلَى النُّصُبِ وَأَن تَسْتَقْسِمُواْ بِالأَزْلاَمِ ذَلِكُمْ فِسْقٌ 

3. Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузишдан ўлган, йиртқич еган ҳайвонлар – магар (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз (ҳалол) – ва бутларга сўйилган ҳайвонлар ҳамда чўплар ила фол очишингиз ҳаром қилинди. Бу фисқдир.
Жоҳилий арабларнинг турли бутлари бўлиб, уларга атаб жонлиқ сўйишар ва қонини ўша бутларга суртишар эди. Бундай ҳайвонларнинг гўшти, гарчи Аллоҳнинг номини айтиб сўйилган бўлса ҳам, бутларга атаб сўйилгани учун ҳаромдир.
Оят давомида катта маънавий ҳаром иш ҳам зикр этилган.
«Бу фисқдир».
Аллоҳ ҳаром қилган ишларни қилмоғингиз фисқ, яъни дин амридан чиқишдир. Бутларга сўйилганларнинг қаторига муқаддас деб билинган шахс ёки жой ёки нарсаларга атаб сўйилган нарсалар ҳам атаб пиширилган нарсалар ҳам ҳалол бўлмайди. Шунинг учун уламолар “бирор улуғ зотни масалан ҳажга борган одамни оёғини остига жонлиқ сўйиш жоиз эмас. Бундай ҳайвонларнинг гўшти, гарчи Аллоҳнинг номини айтиб сўйилган бўлса ҳам, ўшаларга атаб сўйилгани учун ҳаромдир” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat