Ассалому алайкум! Бундан анча йиллар илгари хаж сафари пайтида намозларни қаср қилиб ўқиш хақида фатво чиққанди. Ўша йил бу фатво хожилар орасида кўп тортишув ва ихтилофларга сабаб бўлганди. Бир тарафдан қараса хаж сафари хам мусофирчилик, бошқа тарафдан эса ибодат. Ўша фатво тўғри бўлганми?
– Ва алайкум ассалом! Сизни саволингизиз тўртта чизиқ бир бирига уланса нима бўлади дегандек савол бўлиб қолибди. Бир бошидан ёзинг. Мадани Мунавварада неча кун турилди? Маккада неча кун турилди, арофатга қачон чиқилди? Шуларни аниқ-аниқ қилиб ёзиб берсангиз биз ҳам аниқлаб берамиз. Ҳамма ҳажга борган ҳам мусофир ҳолида бўлмайди. Макканинг ўзида, арофатга чиққунича 15 кеча кундуз турса улар муқим бўлишади. Намозларини ҳам тўлиқ ўқишлари шарт бўлади. Шунинг учун аниғини ёзинг, аниқ жавоб берайлик. Валлоҳу аълам!