Ассалому алайкум! 1) Мана шу синовли кунларда ишсиз қолган ёки боқувчисини йўқотганларга ёрдам учун хох озиқ-овқат бўлсин хох мулк қилиб пул бериш йўли билан бўлсин закотни рамазони шариф келмасидан ажратса бўладими? Агар мумкин бўлса кўпчилик пул ташлашиб, хозирги "хайрия жамоа"ларига ўхшаб "озиқ-овқат" ёрдам қилса бўладими?
2) Онам рўза тутсам ичим қотиб қоляпти, менга хозирча тутмасликка узр бормикан деб сўраяптилар.
– Ва алайкум ассалом! 1). Озиқ-овқат билан бериш жоиз, ундан кўра пулни ўзини берсангизлар нимага кўпроқ эҳтиёжи бўлса шунга ишлатишади.
2). Оддий бирор табиб билан маслаҳатлашингизлар. Бу нарса рўзага узр бўлолмайди. Бунинг йўли жуда осон. Валлоҳу аълам!