Ассалому алайкум. Мен 10 ой давомида пулини олдиндан тўлаб махсулот харид қилиб, уни хорижга экспорт қилиш билан шуғулланаман. Мен махсулот оладиган хамкорим махсулотнинг сифатига жавоб беришлигини келишиб олганмиз, шунинг учун махсулотни барчасини текшириб олмайман. Лекин охирги икки ой давомида хорижлик хамкорларимдан махсулот сифатига эътирозлар туша бошлади. Мен ўз навбатида махсулотни менга сотаётган хамкоримни огохлантирдим, у менга сифатни яхшилаш борасида ваъда берди. Шунга қарамасдан менга Яна сифатсиз махсулот сотган, буни хорижлик хамкорларим мутаххасисилар ёрдамида тузилган далолатномалар билан юборилган махсулотнинг 5-7 фоизи айтилган сифатда эмас эканлигини исботлашди. Келишилган сифат билан юборилган сифат орасида 20 миллион сўмлик фарқ чиқди. Шу пулни ким тўлаши керак? Мен махсулот харид қилган одам махсулотни қайтариб олиб келинглар кўзим билан кўрай деяпти, лекин йўлкира пулини тўламайман деди.
– Ва алайкум ассалом! Ўша сифатсиз қилиб берган одам тўлаши керак. Албатта у кўзим билан кўрай дейишга ҳаққи бор. Мол келса ҳақиқатан сифатсиз бўлса йўлкирасини улар тўлашади. Даъво ёлғон бўлиб чиқса даъво қилганлар тўлайди. Валлоҳу аълам!