Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишхонадаги намоз одоблари

15:55 / 17.02.2021 | Нурлан | 1330

Ассалому алайкум! Мен ишлайдиган ишхонада намоз учун қулайлик яратилган, аммо кўп одам сиғмайди. 10-12 киши бир вақтнинг ўзида сиғиши мумкин. Лекин намозхонлар кўплиги сабабли намоз вақтида навбат кўпайиб кетади. Шунақа вақтларда Пешин ёки шом намозларининг фақатгина фарзларини адо этиш мумкинми?( Бошқаларни кўп куттириб қўймаслик мақсадида, чунки тахорати тез-тез бузилиши мумкин бўлган одамлар бор ёки, шошилинч бўлиши мумкин). 23 ёки 4 киши пешин намозининг фарзини жамоат бўлиб ўқиб турган бир пайтда, намозхонага кириб келган киши жамоатга қўшилмасдан ўзбошимчалик билан пешиннинг аввалги 4 ракат суннатини ўқишга киришиб кетади. бу қанчалик тўғри ёки нотўғри? (умуман фарз намозларини имкони бўла туриб жамоатга қўшилмасдан алохида тўда-тўда бўлиб ўқишлик хақида баён қилсангиз. Бу масалада менинг илмим бор Алхамдулиллах, лекин ишхонамда кўпчилик бехабар ва изланмайдилар. Бу саволим шулар учун). 3. Пешин вақтида масжидга ёки намозхонага кирсаю, жамоат пешинниг фарзини ўқиётган бўлса, иқтидо қилиб пешиннинг фарзини адо этиб бўлгандан сўнг, аввалги 4 ракат суннатини ўқиш тўғрими ёки охирги 2 ракат суннатини адо қилиш кифоями?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз. 

2). Фарзга қўшилиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзга такбир айтилгач боқша намоз ўқилмайди – деганлар. Бунга бьамдодгина мустасно. Бамдод фарзидан бир ракъатга етишадиган одам икки ракъат суннатини ўқиб олади. Қолганларида фарзни ўқиганидан кейин ўқийди. 

3). Қайси бирини қилса ҳам бўлаверади. Асосийси тортишманглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat