Ассалому алайкум! Бомдод намоз охирида сажди саҳв қилаётганда қуёш чиқиб қолса намоз бузиладими?
– Ва алайкум ассалом! Бузилмайди.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الصُّبْحِ قَبْلَ أَنْ تَطْلُعَ الشَّمْسُ فَقَدْ أَدْرَكَ الصُّبْحَ وَمَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الْعَصْرِ قَبْلَ أَنْ تَغْرُبَ الشَّمْسُ فَقَدْ أَدْرَكَ الْعَصْرَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким қуёш чиқишидан олдин бомдоддан бир ракатни топса, батаҳқиқ, бомдодни топибдур. Ким қуёш ботишидан олдин асрдан бир ракат топса, батаҳқиқ, асрни топибдир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойида ва ҳукм очиқ-ойдин кўриниб турибди.
Бир одам узр туфайли бомдод намозига кеч қолса, қуёш чиқмай туриб бир ракатини ўқиб қолса, қуёш чиқса ҳам иккинчи ракатини ўқийверади. Ва намози вақтида ўқилган намоз ҳисобланади. Қазо бўлмайди.
Шунингдек, бир киши кеч қолиб, асрнинг бир ракатини ўқиганидан кейин қуёш ботиб қолса, намози ботил бўлмайди. У ўз намозини давом эттириб ўқийверади. Намоз тугал бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!