Ассалому алайкум! Мен бир аудио мавъизада эшитиб қолдим. Унда Амр ибн Собит деган сахоба бир марта хам сажда қилмай жаннатга кирган экан. Шу рост гапми?
– Ва алайкум ассалом! У кишининг асл исмлари Амр ибн Собит ибн Вуқайш (кўпинча Уқайш, деб ишлатилган). Лақаблари “Усойрим” бўлган. Уҳуд ғазотида шаҳид бўлганлар. У зот ҳақларида икки ҳадис келган. Уларни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ва Ҳусайн ибн Абдурроҳман розияллоҳу анҳу Абу Ҳурайрадан ривоят қилганлар. Ҳадисларни Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳнинг “Исоба” китобларидан, Абу Довуд “Сунан”ларида, Имом Табароний “Муъжамул-кабир”китобларида, Абу Нуъайм “Маърифатус саҳоба” китобларида, Имом Ҳоким “Мустадрак” китобларида ва Имом Байҳақий “Сунанул-кубро” китобларида, Мусо ибн Исмоил роҳимаҳуллоҳ туруқидан ривоят қилганлар. Исноди “ҳасан”. Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ ҳам ҳасан деганлар. Имом Аҳмад “Муснад”ларида ва Абу Нуъайм “Маърифатус саҳоба”ларида Ибн Исҳоқ туруқларидан ривоят қилганлар. Исноди “ҳасан”. Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ “Исоба” китобларида ҳасан деганлар. Валлоҳу аълам!