Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шамоллаш сабаб пешоб томчилиб туриши

Ассалому алайкум! Менда шамоллаш бор бавл қилганимдан кегинам 1 соатгача пешоб томчилаб туради 2 ой олдин докторга боргандим дори ёзиб берди хаммасини ичдим бироз вақт ўзгариш бўлдию лекин хозир яна қайта бошланди. Таҳорат оламан, намозда пайтим пешоб томчилайди, менда хозир даволаниш пул йўқ интернетда илиқ сув ҳақида эшитгандим. Кўпгина касалликларга даво экан, ўзимда синаб кўряпман, 10 кунда тузалиш мумкин экан. Иншооллоҳ мен хозирги холатимда нима қилишим керак? Ҳеч илож қилолмаяпман, намозим адо бўладими шу ҳолатимда?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бавл қилиб бўлганиздан кейин таҳорат олишдан олдин сийдик чиқадиган тешикка пахта тиқиб олинг. Кейин таҳорат олиб намозни ўқийверасиз. Келадиган сийдикни ўша пахта тўхтатиб туради. Модомики сийдик пахтани тўла нам қилиб ташқарига кўринмас экан таҳоратли бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat