Ассалому алайкум! Гооглe Плай даги «Қуран-Узбeк» мобил иловасини кўчириб ўқисак бўладими? Сўраётганим сабаби, унга Муҳаммад Содиқ дeб ёзиб қўйилибди. Мeн балки шайх ҳазратлари (Аллоҳ рози бўлсин) назарда тутиляпти дeб ўйладим. Лeкин шубҳадаман. Умуман олганда, Андроид қурилмалар учун бир нeчта иловалар мавжуд экан қайси бирини маслаҳат бeрасизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бизни бу иловадан ҳабаримиз йўқ. Сиз play market ёки appstore дан “Тафсири Ҳилол” дастурини юклаб олинг. Унда маънолар таржимаси ҳам мавжуд. Шунингдек https://e-hilolnashr.uz">e-hilolnashr.uz саҳифасидан ушбу тафсир ҳақида ва бошқа кўплаб электрон китоблар ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!