Ассалому алайкум! Менда Аллоҳга бўлган жуда хам ёмон фикр хаёллар келяпти. Ўқидим, одам идиш хисобланади деган жавобингизни. Мен фахш видеолар кўрганим йўқ, шунда хам келавераяпти. Нима қилса бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Тилингиз билан айтиб иқрор бўлмасангиз гуноҳкор бўлмайсиз. “Роббиғфир варҳам ва анта хойрурроҳимийн”ни кўп айтинг.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: جَاءَ نَاسٌ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَسَأَلُوهُ: إِنَّا نَجِدُ فِي أَنْفُسِنَا مَا يَتَعَاظَمُ أَحَدُنَا أَنْ يَتَكَلَّمَ بِهِ، قَالَ: وَقَدْ وَجَدْتُمُوهُ؟» قَالُوا: نَعَمْ، قَالَ: «ذَاكَ صَرِيحُ الْإِيْمَانِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир неча киши келиб, у зотга: «Кўнглимизга шундай нарсалар келадики, буларни айтишни жуда оғир (гуноҳ) деб биламиз», дейишди. У зот: «Ростдан ҳам шундай бўляптими?» дедилар. «Ҳа», дейишди. У зот: «Ана ўша айни иймондир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Муслим"). Валлоҳу аълам!