Ассалому алайкум! Яқинда бир гап эшитиб хайрон қолдим. Пайғамбаримизнинг суюкли қизлари Фотима р.а. вафот этганларидан кейин жаноза ярим кечада яширин ўқилиб, дафн қилинган жойлари сир тутилган эмиш. Фотима р.а. жанозаларида Абу Бакр р.а. ва Умар р.а. қаташмаслигини сўраган эмишлар. Нахотку бу рост бўлса?
– Ва алайкум ассалом! Рост эмас. Фотима онамиз розияллоҳу анҳо Бақеъ қабристонига дафн қилинганлар. Валлоҳу аълам!