Ассалому алайкум! Баъзи одамлар намоз ўқиганда кийим кенг ва тоза бўлса кифоя деса, баъзилар эса кўйлакнинг енги билакларни ёпиб туриши ва оёқда пайпоқ билан ўқиш кераклигини таъкидламоқда. Намоз ўқишда ҳам худди ҳижоб ўрагандай ўраниш ва худди шундай кийим кийиш керакми? Саволимдан мақсад шу гаплардан қай бири қанчалик тўғрилиги ва кийим қандай бўлиши кераклиги ҳақида маълумот берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Юзи, кафти(орқаси билан) тўпиғини пасти кўриниб туришининг зарари йўқ. Шу жойларидан бошқа жойлари очилиб кетса, ҳатто рукуъ ва сажда вақтида пойчаси ва енги кўтарилиб кетса ҳам намоз бузилади. Валлоҳу аълам!