Ассалому алейкум устоз. Сизга саволим: Искандар Зулқарнайн Александр Македонский каби ко'плаб сархадларга ҳукмдорлик қилганларми? Александр Македонский хозирда тахминан 50 давлат худудини бирлаштирган экан. Бу ма'лумотлар Искандар Зулқарнайннинг тарихи билан адаштирилмаганми? Улардан қайси бирлари катта худудга эга бо'лганлар? Қур'они Каримда у зот аввал г'арб, со'нг эса шарққа борганларини баён қилинган. У зот хақларида то'лиқроқ ма'лумот берувчи манбаани қаердан топсак бо'лади?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қуръони Каримдан, “Тафсири Ҳилол”дан ва “Ҳадис ва Ҳаёт”дан.