Ассалому алайкум! Саволим фонд биржаси ҳақида. Сайтни ўқиб чиқдим бу ҳақидаги ҳамма савол жавобларни кўрдим. Савол берганларни кўпи валюта биржасини сўрашган экан. Валюта савдосида қўл билан олди берди қилиш муҳим эканлиги айтилган. Лекин Форексда бошқа жуда кўп акциялар ҳам бор. Ҳалол маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи кўп компаниялар ҳам бор. Ман айтмоқчи бўганим шундай ҳалол нарса ишлаб чиқарувчи компаниядан аксиясидан сотиб олиб, савдо ошганида, аксия кўтарилганида сотиб фойда қилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Фонд биржаларини чуқур билган мутахассисларни айтишларича у ерда асосан асли йўқ маҳсулотлар сотилар экан. Масалан цемент заводи сентябр ойидаги фонд биржада 6 ойдан кейин ишлаб чиқарадиган цементини сотар экан. Ундан бошқаси олиб, яна бошқаси олиб қўлдан қўлга ўтиб кетар экан. Бу шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!