Ассалому алайкум. Ҳозир электрон пуллар кўпайиб кетябди. Манашу электрон пулларни алмашу қиладигон мининг аппарати бор. Бу дунё бўйлаб тарқатилган малумот алмашу сервер аппарати. Буни уйга ҳам ўрнатса бўлади. Ва бу малумот алмашгани учун сизга ҳам пул ажратади. Мининг аппаратини ҳалолми? Агар ҳалол бўлса у жуда қимматлиги учун ҳар ҳил иловалар ясалган. Бу иловада кўпчилик бўлиб мининг аппаратни сотволишади. Ва оша апппарат ҳаммага тақсимлаб қайтаради. Лекин илова эгаси бу аппаратларни 2 йилдан сўнг оз номига отгазади. 2 йилгача аппаратнинг бир улуши сизники бўлади. Сиз 2 йилдан сўнг аппарат илова эгасига отиб кетишлигига рози бўласиз. Устоз илтомос шу масалада тоғри қарор қабул қилишимга ёрдам беринг.
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирда шу каби таклифлар билан чиқаётган фирибгарлар кўпайиб қолди. Авваламбор, криптовалюталар муомаласига уламолар рухсат беришмаган. Уларни олди-берди қилиш жоиз эмас. Майнингга келсак, ўша ускуналарни шерикчилик шаклида сотиб олиш таклифи билан чиқаётганларнинг аксари ёлғончи фирибгарлардир. Сиз тикадиган пулга ҳеч нарса сотиб олинмайди, балки у “пирамида қуриш”га сарфланади. Ундан олинадиган “фойда” рибодир. Валлоҳу аълам!