Ассаламу алайкум Хазрат. Сизни, яна бир савол билан қимматли вақтингизни олмоқчиман, бунинг учун узр со'райман.-2 ой аввал Оподадамиз оламдан о'тдилар (Онамнинг дадалари), яқинда махалладаги бир ёши катта одам уйга чиқиб: "бундан 27 йил олдин оподадангиз мендан 150 литр бензин олганди, шуни пулини со'раб чиқдим" дедилар, биз: "нега шунча йилдан бери о'зларидан со'рамагансиз" десак, у киши: "хижолат қилганман со'рагани" дедилар.Биз хайрон бо'либ, нима қилишни билмай иккиланиб қолдик. Бу хақида Оподадам ва у кишидан бошқа хеч ким бундан хабардор эмас экан. У одам о'ша вақтда калхозда машина хайдовчиси бо'либ ишлаган экан, о'ша калхозни бензинидан олиб берганман дедилар.. Хазрат биз нима қилсак то'г'ри бо'лади?У кишини розилигини олайликми ёки бошқа ё'л тутайликми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳужжати ва гувоҳи бўлмаса, бермасликка ҳақингиз бор.