Ассалому алайкум! Бир қариндошимиз 4-5 ой аввал турмуш қурди. Тўйдан аввал шариатга мувофиқ учрашишди ва бир бирларини ёқтиришти хам. Тўй ўтиб келин хомиладор бўлди. Шу хомиладорликда таксикоз деган холат бўлибди. Эрини ва умуман ўша хонадондагиларни кўрса, кўнгли айниб кетадиган даражада бўлиб қолибди. Мен ажанбланиб шунақа хам бўладими десам, аёлим: Ха, таксикоз холатда шунақа бўлади, бирон нарсага чидаб бўлмас даражада кўнгил айниш, бехузур бўлади ёки бирон нарсани қаттиқ хохлайди деб айтди. Афсуски охир оқибат улар ажрашишти хам. 3 ойлик хомиласи билан. 3-4 кун бўлди, келин томон юкларини олиб кетди. Мен эр-хотин орасини совутадиган шайтоннинг иши, сехр ва шунга ўхшаш нарсалар билан содир бўлади деб ўйларканман. Умуман бу холатда келин ва куёв томон қандай йўл тутмоғи афзал эди?
– Ва алайкум ассалом! Вақтинча келин ўзи хоҳлаб турган жойга кетиб туриши керак эди. Валлоҳу аълам!