Ассаламу алайкум Шайх Хазратлари! Қуйида сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчимиз. Бир таниш биродаримиз иккинчи аёлга уйланмоқчи. Лекин бунга биринчи аёли рози эмас. Шунинг учун биринчи аёлига билдирмасдан иккинчисига уйланмоқчи. Бунинг учун иккинчи аёл ҳамма нарсани адолат ила тенг муомала қилинмаслигига рози бўлса, уйланса бўладими? Бизни билишимизча, иккинчи аёл турмуш қуришлик эхтиёжи борлигидан ноилож рози бўлган. Бунақа ҳолатларда кўпчилик савобни эмас нафсини ўйлаб, шу масалаларга йўл топадиган бўлиб кетишди… Биз у кишига, агар иккинчи аёл ўз ҳохиши билан баъзи ҳуқуқларини биринчи аёлга ҳадя қилса ёки аксинча(биринчиси иккинчисига ва ҳ.к.) бўлса жоиз дедик. Бизни берган тавсиямиз тўғрими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Айтганларингиз тўғри. Аммо айниб қолса ҳам ҳаққи бор. Умуман, адолат асосий шарт.