Ассалому алайкум! Мен тақдир тақозоси биланми ёки ўзимиз айбимиз биланми Россия шахрида оилам билан яшаб келяпмиз. Хадисда айтилишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ислом давлатини қурганда христиан ва еврейлар билан сулх тузган эканлар. Мен христиан оиласида ишлайман. Лекин булар ўша вақтдаги христианларга умуман ўхшамаса керек. Буларни гаплари мени анча асабийлаштиришяпти. Қуръон ўқийдигон номоз ўқиганим учун буларни Аллоҳ хақидаги гаплари мен хечам хазм қиломаяпман. Шундай холатда буларни ширкларини эшитиб яна давом этиш қийин. Лекин нафсга қул бандаман. Буларни ичида ишлаб гапларига ахамият бермай ишласам бўладими. Пасха байрами билан табрикласа бўладими? Мен ширкка шерик бўпқолмиманми?
– Ва алайкум ассалом! Ғайридиннинг ишхонасида ёки қўл остида ишлаш жоиз. Ўзингизни эътиқодингизга таъсир қилмайдиган бўлса ишлаш ихтиёрингиз. Аммо уларнинг диний байрам ва маросимларига аралашмаслик керак. Валлоҳу аълам!