Ассалому алайкум! 1. Мен уйланмаганман. Акам уйланган. Биз ота-онам билан бирга яшаймиз. Акам-билан мен ӯтган йили Россияда ишлаб анчагина пул жамғардик. Бу пулга бир йилдан ошди. Лекин бу пулга мени ва синглимни тӯйини қилишни ният қилиб ишлатмаганмиз. Агар тӯйларни қилсак пул нисобидан камаяди. Лекин қачон тӯй қилишимизни билмаймиз. Шу пулдан закот чиқарамизми?
2. Айтганимдек бу пул оиламизда умумий. Ота-онам, акам-келинойим, опам, синглим ва мен яшаймиз. Закотни ота-онамнинг номидан қиламизми? Ёки алоҳида молни тақсимлаш керакми?
3. Ҳозир яшаб турган уй-жойимиздан ташқари 10 сотих уй қурилмаган қуруқ еримиз бор. Унга кейинчалик акам ёки мен уй жой қилиб ӯтиш ниятимиз бор. Закот молига уни миқдорини ҳам қӯшишимиз керакми?
4. Ӯша ерга петрушка (кӯкат) экканмиз. Кӯкатни бир неча марта узиб сотилади. Кӯкатдан закот чиқариш тартиби қандай? (Раҳматли фазилатли Шайхимизнинг закот хақидаги китобидан жавоб тополмадим)
5. Уй-жойи битта болали сигири бор, ҳозирда эри ҳам аёли ҳам ишсиз амакимга закот олиш мумкинми? Пули йӯқлиги сабабли ҳозирда бироз қарздор.
– Ва алайкум ассалом! 1). Берасизлар. Кимни пули бўлса ўшанинг зиммасига закот фарз бўлади.
2). Умумий бўлиши мумкин эмас. Пулни сиз топдингизми, тасарруфини ҳам сиз қилсангиз ўзингизни номингиздан чиқарасиз.
3). Сотиш учун олинмаган бўлса қўшилмайди. Аммо у закот нисобига қўшилмаса ҳам қурбонлик нисобига қўшилади.
4). У жойдан чиққан маҳсулотдан ушр ёки нисфи ушр берилади.
5). Нисоб эгаси бўлмаса, нисобга қодир қилмайдиган қилиб закот берса бўлади. Валлоҳу аълам!