Ассалому алайкум! Мен 3 йил давомида матиз автомашинасини арендага олиб хайдадим. Хар ойда пулини маълум миқдорда тўлаб бориб шу йилнинг август ойида тўлиқ тўлаб бўлдим. Машинани сентябр ойида ўз номимга расмийлаштирдим. Машина нархи тахминан 32.000.000 сўм. Мен энди қачон закот беришга қодир бўламан? Аввалдан миннатдорчилик билдираман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Машинадан закот бермайсиз. Ундан ташқари тижорат учун аталган нарсаларингиз нисобга етган бўлса, нисобга етган кундан бошлаб бир йили ўтиб беришингиз вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!