ассалому алейкум шайҳ жаноблари. Дуконимиз олдида бир гуруҳ ''аферистлар'' одамларни алдап пулини олишади. 3 та стаканчани айлантириб улардан биридаги ичида турган шарикни топиш керак. Уйнаган одам топса ҳам топмаса ҳам пулини тортиб олишади. Шу аферистлар ба'зида дуконимиздан нарса ҳарид қилишади. Шуларга нарса сотишим жоизми ва уларни менга берган пули ҳалолми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сиз миршабларга айтиб уларни дўконингиз олдидан қувинг. Уларнинг ҳаром йўл билан топган пулидан ҳазар қилинг.