Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбаримизга христианлар туҳмати

08:35 / 18.05.2020 | Jahongir | 1527

Ассалому алайкум! Мен инглиз тилини билганлигим учун(мақтаниш эмас) ғайридин, кўпинча христианларни ижтимоий тармоқ орқали ҳақ динга даъват қиламан. Кўпчилик атеистлар ҳам охири Худо бор деб ишониб христиан бўлиб кетишяпти. Уларни "инжил ўзгартирилган, Аллоҳ 1та, у хотиндан ҳам боладан ҳам пок Зот" десам улар "Бизни 9 ёшлилар билан ётганларга эргашишимизни хоҳлайсанми" деб ўзини қанақадир оятларини келтиради. Маъноси "мендан кейин бир киши пайғамбарликни даъво қилиб келади, унга эргашманглар" бўлади. Ваҳоланки асл Инжилда пайғамбаримиз алайҳиссалом тўғрисида очиқ-ойдин оятлар келган. Бунақа туҳматга жавобим қандай бўлиши керак? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз Зокир Найк деган кишининг марузаларидан фойдаланинг. Айнан ўша Оиша онамизга уйланиш масаласини ҳам очиқ-ойдин тушинтириб берган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat