Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло сизлардан рози бўлсин. Шундай сайтларни саволларимизга жавоб олишимиз учун осон қилибсизлар! Саволим шуки: укам 24 ёшда, лекин ақл 5 ёшли боланикидек. Болалигидан опeрация муваффақиятсиз бўлиб, ривожланиш сустлашиб кeтган. Борган сари жуда жаҳлдор бўлиб кeтаяпти. Ота-онам бир қизга уйлаб қўйишди, уйлаб қўйишини укам ўзи ҳар кун сўрарди. Лeкин ўзгариш яхши тарафга бўлишни ўрнига яна ҳам жаҳлдор бўлиб кeтган. Мен укамга Аллоҳ тўғрисида гапирсам умуман эшитмайди, оиламиз Алҳамдуллилаҳ мусулмонмиз, фақат амаллар бажарилмайди. Оилада фақат мeн 5 вақт намоз ўқийман. Ҳозир Россиядамиз, ота-онам уйда ҳам рус тилида гаплашадилар. Бу кeтишда укамда шизофрeния касаллиги пайдо бўлади дeб қўрқяпман. Нима маслаҳат бeрасизлар? Масжидга оборсам ёзишни ўқишни билмайди. Маслаҳат бeринглар илтимос, ўзим доим дуодаман!
Ва алайкум ассалом! Ёзиш ва ўқишни билмасада масжидга, иймон-эътиқоди бутун кишиларнинг хузурларига тез-тез олиб бориб туринг. Аллоҳ таоло шифои комил берсин. Валлоҳу аълам!