Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаёлга келган ёмон нарсалар ҳақида

00:00 / 13.12.2007 | eski savollar | 4665
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламга: "Ё расулуллоҳ бизни ҳаёлимиздан шундай нарсалар ўтаяптики, уни юзага чиқарсак охиратимиз куяди", дейишганда, у зот "шуни ичингларда топяпсизларми? "дедилар, улар "ҳа" дейишибди, "бу очиқ иймон" дедилар.Менда ҳам шундай нарсалар тинимсиз ўтаяпти. Лекин бу иймон эмас куфурлиги аниқ. Ҳадисга мувофиқ уни форумга пост қилмадим, чунки бошқаларни ҳам ихтилофга солиб қўйишим аниқ. Агар шу кетишим бўлса кофирларга ҳам дарс беришим аниқ бўлиб қолди. Шунинг учун қоғозга тушуриб сизга шахсий хабар тариқасида йўлладим. Уни ичимда сақлаб турушга иродам етмади.Ҳазрат сиздан илтимос вақтингиз бўлганда саволимни кўриб берсангиз.Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз ушбу ҳадисга тегишли шарҳларни ўқиб кўрганмисиз ёки йўқлигини билмайман. Аммо мазкур шарҳни тақдим қилиб, Аллох таолодан сизга мустаҳкам иймон саломатлиги тилаб қоламан.Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга васваса ҳақида савол берилди. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: «У айни иймондир», дедилар. Муслим ривоят қилган.Ушбу ҳадиси шарифнинг маъноси бошқача қилиб айтганмизда «Васваса айни Иймондир» бўлади. Бу қанақаси? Ахир васваса-шайтондан, иймон-Раҳмондан-ку! Васваса Иймоннинг кушандаси-ку! У қандоқ қилиб, айни иймон бўлиши мукин? Бу гап, олов-сувдир, деганга ўхшамайдими? Ушбу ҳадиси шариф билан дастлаб танишган одамда шунга ўхшаш саволлар пайдо бўлиши мумкин. Аммо, каминада бу саволлар пайдо бўлмади. Чунки, ушбу сатрлар ёзилишидан йигирма бир йил олдин ўтган тажриба бу маънони тушунишга ёрдам берди. Умум жаҳон Исломга даъват қилиш куллиясига янги ўқишга келган пайтим эди. Бирдан қалбга васваса тушиб, бўлмағур фикрлар хаёлга ўралашиб қолди. Дунё кўзимга тор кўриниб, ҳеч нарса татимайди. Бировга айтишнинг иложи ҳам йўқ. Бу ҳолат бир неча кун давом этди. Сиқилиш, ташвиш юқори чўққисига етди. Ана шундай оғир дамда кўзим Ҳаким ат-Термизийнинг араб тилидаги «Муридлар одоби» китобига тушди. Муаллифи Термизий бўлгани учун, ўз ватандошимиз экан, деб китоб дўконидан харид қилувдим. Китобни қўлга олдим. Тўғри келган жойини очиб ўқий бошладим. Васваса ҳақида гап борар эди: «Мурид қалбига васваса тушса, яхшилик аломати, деб билсин. Чунки, шайтон уни йўқлаб қолибди. Одатда шайтон обод бўлаётган қалбларни васваса қилишга уринади. Хароба қалблар шундоқ ҳам унинг мулки ҳисобланади, овора бўлиб уларни васваса қилиб ҳам ўтирмайди. Шайтон обод қалбларни хароба қилиш умидида уларга васваса қилади. Уриниб-уриниб, ниятига эриша олмагач ташлаб кетади», дейилган эди. Қалбимга «ялт» этиб ёруғлик тушди. Хурсанд бўлиб кетдим. Ориз бўлган нарса, васваса эканини тушундим. Унинг нима учун бўлаётганини ҳам англадим. Мана бугун эса, Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинким, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг васваса ҳақида «У айни иймондир», деб айтган ҳадисларини ҳеч қийинчиликсиз тушуниб турибман.Демак, киши вақтида англаб етиб, Аллоҳ таолодан дарҳол паноҳ сўраса қалбига тушган васваса унга зарар етказа олмас экан. Бу эса ақийдавий, руҳий-маънавий соғломлик учун ниҳоятда зарурдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat