Ассалому алайкум! Мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам - "Агар бирор Мусулмон банда бошқа Мусулмон бандаларнинг дарди билан битта бўласада тунини бедор ўтказмаса биздан эмас" деган мазмундаги гапларини эшитдим, шу эшитганим саҳиҳми агар саҳиҳ бўлса "биздан эмас" дан мурод нима
– Ва алайкум ассалом! Бу маънодаги ҳадислар заиф ҳадислардир. “Биздан эмас” деганининг маъноси “мусулмонлардан эмас” дегани бўлади. Бу билан ўша кишига куфр нисбат берилмайди, балки бу иши оғир гуноҳ эканлигига ва иймон комил эмаслигига далолат қилади. Лекин умумий оят ва ҳадисларда мусулмон ака-ука, биродар эканликлари, улар ўзаро бир-бирларини яхши кўришлари, меҳр-шавқатли бўлишлари ва ёрдам беришлари кераклигига далолат қилади. Валлоҳу аълам!