Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза

05:53 / 07.02.2016 | Samira.Ab | 3165

Ассалому алайкум! Бизга берётган ёрдамларингиз учун катта раҳмат. Мен жуфти ҳалолима вафот этгани ва уни тутолмаган рўзалари учун ҳар душанба пайшанба рўза тутаётганими ва эримнинг ўрнига Аллоҳ розилиги учун намоз ўқиётганими ёзгандим, бундай қилмаслигими ва бундан кўра тўғри йўлни кўрсатган эдингизлар. Мен “Ал жомиаъ ас-саҳиҳ” китобидаги рўза 41-боб, марҳумни қолдирган рўзаси ҳақида ёзилган ҳадисга риоя қилиб рўза тутаётгандим. Бунда ота-она учун мумкин дейилганми, ёки жуфти ҳалолим учун ҳам тутсам мумкинми? Чунки ҳамма учун Аллоҳдан бўлган қарзини адо этмоқ, бошқа қарзларни адо этмоқдан зарурроқдир дейилган. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий ёнларида юрган саҳобалари хусусан Оиша розияллоҳу анҳо муттафақун алайҳи бўлган : “Ким вафто топса ва унинг зиммасида қазо рўзаси бўлса, валийси унинг тарафидан рўза тутади” деган ҳадисни валийси унинг тарафидан рўзанинг қазосини адо қилади – дейилган. Қазосини адо қилишдан мурод, Оиша розияллоҳу анҳо Умра бинти Абдурроҳманга ҳар бир кун эвазига унинг тарафидан бир мискинга садақа қилишни айтганлари тушунилади. Умра бинти Абдурроҳмандан ривоят қилинади : Мен Оиша розияллоҳу анҳога : “Онам вафот топиб, зиммасида рамазоннинг рўзаси қолган эди. Унинг тарафидан қазосини тутсам дуруст бўладими” дедим.

Оиша розияллоҳу анҳо : “Йўқ. Унинг ўрнига ҳар кун эвазига бир мискинга садақа қилишинг, унинг номидан рўза тутишингдан яхшидир” дедилар. (Таҳовий ривояти. Санади саҳиҳ).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо : "Ҳеч бир киши, бошқа бировнинг ўрнига намоз ҳам ўқимайди, рўза ҳам тутмайди" деди. (Насаий ривояти, санади саҳиҳ).
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким вафот топиб, зиммасида рамазон рўзаси қолган бўлса, ҳар бир кун эвазига бир мискинни таомлантирсин” деганлар".
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳам шундай деганлар. Лекин инсон ўзи нафл рўза тутиб, савобини ўтганларга бағишлаши мумкин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat