Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжид худуди

16:36 / 30.04.2020 | ABROR | 1343

Ассалому алайкум! Қишлоғимизда Мустақиллик даврларида қишлок аҳли томонидан қурилган масжид бор. Ўша пайтларда шу масжидда беш маҳал намоз ўқилган. Лекин кейинчалик масжидни тегишли ҳужжатлари йўқлиги сабабли ёпиб қўйилган. Қишлоқ аҳли масжидга рухсат бўлишига умид қилиб худудини ўраб қўйишган. Аммо шу кунларда қишлоғимиздан бир киши масжид ҳудудидан магазин қуришни бошлаган. Қишлокнинг художўй кишилари масжид ҳудуди яхлитлигини бузмасликни сўрашига қарамай масжид ҳудудига кириб қурилиш ишларини давом эттираяпти. Ҳозирги жамиятимизда олдинлари масжид сифатида қурилиб ҳозирги кунда ёпиб қўйилган. Буларни ҳам ўзлаштириш илинжида юрган инсонлар кўп учрайди. Бу ҳолатда қандай йўл тутсак тўғри бўлади? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Масжид учун ажратилган ер қиёмат кунигача масжид бўлиб қолади. Уни ўзига уй қилмоқчи ёки ўзлаштирмоқчи бўлган инсонлар жуда қаттиқ имтиҳонда бўлади. Шу кунгача бу каби инсонлар узоқ гуллаб яшашолмади. Ҳозирги кунимизда ҳам шундай инсонлар бўлса эҳтиёт бўлишсин. Бу насиҳатимиз холос. Гапимизни оғир олмасликларини сўраймиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat