Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биламизки қиёматда савол жавобдан кейин кимдир жаннатий кимдир дўзахий бўлади. Кейин жаннатга кирадиганла сирот кўпригидан ўтади. Ундан йиқилганлар дўзаҳга тушади дейилган, агар жаннатий бўлган бўлса сиротдан йиқилиши мумкинми? Агар йиқиладиган бўлса нега унда маҳшар майдонидан жаннатий бўлиб келади? Агар ақлсизлик қилиб берган бўсам саволни узр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жаннатий бўлганлар йиқилиши мумкин эмас. Ундан ўтишда қандай ҳикматлар борлигини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Валлоҳу аълам!