Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос

23:21 / 10.03.2021 | Саидахрор Юнусов | 1322

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар мени ҳалқимиздан, шу канални кузатувчиларидан, илтимосим бор эди. Биродарлар, ака-укалар, Сизлардан илтимос, шу канални анчадан бери кузатаман, жуда кўп ўзимга керакли, ўзимни қийнаётган саволларга жавоблар оламан. Менда ҳам диний саволлар жуда кўплаб пайдо бўлади. Лекин излаш хизматидан (тепада учта нуқтани босганда лупа белгиси бор) қидираман, айнан ўзимни саволимга жавоб топа олмасам, саволимга ўхшаш саволларни қидириб, маънодошларидан жавоб топишга харакат қиламан. Зикр аҳлидан сўранг жамоасидаги устозларни худа бехуда вақтларини олмайлиқ шундоқ ҳам бизга беминнат ёрдамларини аямасдан саволларимизга жавоб бериб келмоқдалар. Айниқса талоқ, намоз, рибога оид бир-бирига ўхшаш саволларга кўп кўзим тушади. Яна илтимос, қидириш хизматида деярли барча саволларимизга жавоб топамиз. Ахир Аллоҳ ҳаммамизга ақлни бериб қўйганку. Шунақанги саволлар бериладики, хайрон қоласан киши. Чидолмаганимдан мурожаат қилмоқдаман. Аллоҳ барчамизга инсоф берсин, устозларни қилаётган ишларидан Ўзи рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ рози бўлсин. 

Топ рейтинг www.uz Openstat