Ассалому алайкум! Астма касали борлар салбутамол деган дорини сепиб туришади. У дорининг ичи, яъни босим остидаги балончани ичида дори кукун сифатида бўлади. Ундан фойдаланилганда, яъни сепилганда кукун чанг сифатида оғиз бўшлиғидан ўтиб ўпка йўлига боради. Шунда рўза очиладими? Бу саволга жавоб қидириб кўрдим, лекин у ерда салбутамол суюқлик дейилган ва суюқлик томоққа бориб рўза очилади дейилган. Бу дори суюқлик эмас, у кукундан иборат ва чанг ҳолида ўпка йўлига боради.
– Ва алайкум ассалом! Очилади. Атир каби ҳидласа бўладиган дорилардан фойдаланса рўза очилмайди. Валлоҳу аълам!