Ассалому алайкум! Рўзани каффорати учун 1та мискинга 60 кунга қорнини тўйдиришга етадиган миқдорда пул берса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 60 кун давомида ҳар кунлик озуқани бўлиб-бўлиб бериб борса бўлади. Бирданига бир кунда бериб юборса бўлмайди, бу ҳолда фақат битта мискинни бир кун тўйдирган ҳисобланади. Эслатиб ўтиш керакки, 60 кун кетма-кет рўза тутишга қодир инсон унинг ўрнига 60 та мискинни таомлантириш мумкин эмас. У каффоротни рўза ила адо қилиши шарт. Валлоҳу аълам!