Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Россиядаги тақвим бўйича шом намозини вақти 21.34 кўрсатилган. Ифтор вақти хам 21.34да. Хуфтон вақти 22.59 да. "Белые ночи" яъни оқ тунлар сабаб 21.34 хам кун ёруғ бўлади. Ифторликни қайси вақтда қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ўша турган шаҳрингиз шом деб белгилаган вақтда. Валлоҳу аълам!