Ассалому алайкум! Биринчи йил рўза тутишини ният қилдим. 4-кунига бориб чидолмасдан очишга мажбур бўлдим. Лекин эртасин яна ният қилиб тутиб кетябман. Аллоҳдан жой намоз устида товбалар қилиб кечирим сўрайман. Давомини тутишни фойдаси борми?
– Ва алайкум ассалом! Давомини албатта тутинг. Бир кун очиб юбордим деб қолган кунларини тутмаслик жуда катта гуноҳ ва маҳрумликдир. Валлоҳу аълам!