- Ва алайкум ассалом! 1). Оятда қуйидагича келган
قَالَ هِيَ رَاوَدَتْنِي عَن نَّفْسِي وَشَهِدَ شَاهِدٌ مِّنْ أَهْلِهَا إِن كَانَ قَمِيصُهُ قُدَّ مِن قُبُلٍ فَصَدَقَتْ وَهُوَ مِنَ الكَاذِبِينَ
26. У: «Унинг ўзи менинг нафсимни хоҳлади», – деди. У(хотин)нинг аҳлидан бир гувоҳ гувоҳлик берди ва: «Агар унинг кўйлаги олд томонидан йиртилган бўлса, бас, хотин рост айтибдир, у ёлғончилардандир.
وَإِنْ كَانَ قَمِيصُهُ قُدَّ مِن دُبُرٍ فَكَذَبَتْ وَهُوَ مِن الصَّادِقِينَ
27. Агар унинг кўйлаги орт томонидан йиртилган бўлса, бас, хотин ёлғон гапирибдир, у ростгўйлардандир», – деди.
Баъзи тафсирларда гўдак тилга кирган деса бошқаларда бошқача. Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснад”ларида “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Гўдак бўлатуриб 4 киши гапирган” деган ва улардан бири Юсуфнинг гувоҳи” деб айтганлар. Бу ҳужжат қилинадиган даражада эмас. Қатъий бир нуқта қўювчи саҳиҳ ҳадис йўқ.
2). Иккиси ҳам тўғри. Аллоҳ ўша ҳикматни ирода қилиб унутишга шайтонни сабабчи қилган. Валлоҳу аълам!