Ассалому алайкум! Эркак киши билан аёл киши ўпишиб кўришиши мумкинми. Масалан мен ва отамнинг опаси яъни аммам мен билан кўришганда мени ўпади. Аввал ёш бўлганим сабабли эътибор бермасдим. Ҳозир ноқулай бўляпти. Шу нарса мумкинми. Ўзи қайси қариндошлик ҳолатида эркак киши аёл киши билан ўпишиб кўриши мумкин.
– Ва алайкум ассалом! Фақат эр ва хотин ўпишиши мумкин. Бордию бошқа эркак ва аёлнинг бадани бир-бирига шаҳват билан тегса ҳурмати мусоҳарат собит бўлади. Бу ҳолдан қаттиқ эҳтиёт бўлиш лозим. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг: