Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос маслахат беринг.

00:00 / 22.03.2012 | eski savollar | 2950
Ассалому алайкум!Мен сизлардан о'зим учун жуда муҳим бо'лган саволга жавоб со'рамоқчи эдим.Мени то'йимга 3йил бо'ляпти хозирда ҳомиладорман.Турмуш о'ртог'имни жуда яхши ко'раман ва ҳурмат қиламан,улар ҳам мени ҳудди шундай.Мени қайнотам яхши инсон лекин негадур бир куни кечаси у киши келиб (уйда ёлгиз эдим,қайнонам касалхонада,эрим ишда эдилар) менга ёмон ко'з билан қарадилар,я'ни мен сизни жуда яхши ко'раман,қизларимни ҳам ҳудди шундай эркалайман деб қаттиқ қучоқлаб о'пиб кеттилар(уят бо'лса ҳам айттим узр)мен ҳар ҳил бахоналар қилиб зо'рга қутулдим кейин турмуш о'ртог'имга қо'нг'ироқ қилиб тез келинг қо'рқяпман деб йиг'лаб чақирдим.улар келгунларича бу ҳол бир неча марта такрорланди.Мен бу бо'лган ишни эримга айтишим керакми ё ё'қми,агар айтсам эрим қандай ҳолатга тушиши мн ва мендан ко'нгли қолмайдими? Агар айтмасам уларга ёлг'он гапирган ёки хиёнат қилган хисобланмайманми?Илтимос менга хам исломий ҳам психологик томондан ёрдам беринг.Қайнотамни ко'рганда ҳалигача ёмон бо'либ кетяпман.Олдиндан рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эрингизга ётиғи билан айтинг. Бундан кейин сизни ёлғиз қолдирмаслигини илтимос қилинг. Иложи борича қайинотангизга кўринмасликка ҳаракат қилинг. Аллоҳ таолодан унга нисоф сўраб дуо қилинг. Биз ҳам дуо қилиб турамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat