Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусибат бўлган уйда тўй қилиш

14:19 / 12.06.2023 | zokir | 700

Ассалому алайкум! Вазият: Биз тарафларда мусибат бўлган хонадонда 1 йилгача тўй қилинмайди. Масалан кекса отаҳон ёки онаҳон вафот этса, бўйи етип турган қиз ёки уйланиши керак бўлган йигит 1 йилгача кутади. Шундай ҳолатлар бўладики, Қарияси бор хонадонда уйланиши керак бўлган йигит бўлса, ота-онаси юмишини ташлап ҳамма этиборини тўйга қаратади. Дейлик отаҳон кекса, соғлиги жойида аммо бир куни қон босими кўтарилди ва бирдан аҳволи ямонлашди, шу пайтда ўғил ўқишда ўқип турган бўлсаҳам ҳамма нарса йиғиштирилип тўй бошланади, гўёки отаҳонни ўлим пайтини таҳминан чамалап 10 ёки 20 кун ичида тўй белгиланади. Мободо отаҳон вафот этса тўй қолдирилади. Саволим шундан иборатки - мусибат бўлган хонадонда 1 йилгача тўй қилмасллик динимизда бор нарсами? агар малум бир муддат тўю базим қилиб бўлмаса уни муддати қанча?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уч кундан кейин тўй қилиш жоиз. Динимизда уч кундан кўп аза тутиш ҳаром ҳисобланади. Бу хусусда саҳиҳ тўпламларда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бирор аёлга, биронта ҳам ўлик учун, уч кундан зиёд аза очиб ўтириши ҳалол бўлмайди. Магар, эрига тўрт ой ўн кун ўтиради”, деган мазмунда ҳадислари бор. Ҳижрий учинчи асрда яшаб ўтган олим Абу Бакр ибн ал-Мунзир раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “ал-Ижмоъ” номли ижмоъий масалалар тўпламида 457-рақам билан қайдлаб, шу масала ҳақидаги ижмоъни нақл қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat