Ассалому алайкум! Сизлардан Иброҳим Алайҳиссаломнинг дуолари яъни "Ҳасбуналлоҳу ва неъмал-вакил" ҳақида сўрамоқчи эдим. Шу яқин кунлар ичида мен бу дуонинг бир оз узунроқ шаклини эшитиб қолдим. Илмсизлигим туфайли мен бу дуонинг қандай ёзилишини билмайман. Хато ёзишдан ҳам қўрқаман, чунки бир дона ҳарфи нотўғри бўлса ҳам, бутун бир дуонинг маъноси ўзгариб кетишини биламан. Сизлардан илтимосим шу дуони тоғри шаклини ёзиб берсангиз ва ушбу дуо ҳақида бир оз бўлса ҳам маълумот бериб ўтсангиз. Мен қуйида дуони эшитганим бўйича ёзиб қолдираман. Агар хато ёзган бўлсам кечиринг. Аллоҳ нинг ўзи кечирсин барчамизни. Аллоҳ сизлардан ўзи рози бўлсин Устозлар. Дуо: "Ҳасбуналлоҳу ва неъмал-вакил. Неъмал мовла ва неъмал насийр".
– Ва алайкум ассалом! Ҳасбуналлоҳу ва неъмал-вакил. Неъмал мавлаа ва неъман насийр. Валлоҳу аълам!