Ассалому алайкум! Мен кўплаб бошқа мазҳаблардаги қориларнинг чиройли тиловатларини тинглаб тураман. Масалан Салим Баҳанан. Улар бази намозларидан кейин Қунут назилаҳ дуосини ўқишади. Бу дуони маносини ўқидим. Қисқа дуо бўлса ҳам маноси жуда чуқур ва кўп дуоларни ўз ичига олган экан. Биз ҳам намозлардан кейин дуо қилиш вақтида шу дуони ўқисак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Намоздан ташқарида бўлса, бўлади. Валлоҳу аълам!