Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда томоқ қириш

12:40 / 07.05.2020 | Asrorbek Abdulazizov | 2256

Ассалому алайкум! Менга илмли бир инсон шундай дедилар: намозда атайлаб ёки ҳали чидашга қурби етадиган даражада томоғи қирилса ёки ётал келса ва у ўша пайт томоғини қирганда 2хил товуш ёки ҳарф чиқса намоз бузилади дегандай бўлудилар. Менда бир одат бўлиб қолган намозда баъзи оятларда адашиб кетсам томоғимни қириб тўғирлаб давом эттираман. Баъзи пайтларда жамоатга имом бўлиб ўқиётганимда ҳам бўлиб туради. Шундай вазиятда намоз бузиладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қоида: Намозда намознинг зикрларидан бўлмаган сўзни талаффуз қилиш билан намоз бузилади. Бунга эҳтиёжи тушмасдан қасддан йўталиб қўйиш ҳам киради. Аммо намозни бузилиши учун энг ками икки ҳарф чиқиши керак. Бунга сабаб арабларда икки ҳарфдан ибрат сўзлар бор. Эътибор берсангиз бизда ҳам “Ҳа” каби сўзлар бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat