Ассалому алайкум! Закот зарурий эхтиёждан ташқари 1 йилда 21.250.000 сўм даромад қилганда фарз дейилмоқда. Онам, 2та уйланмаган укам (бири яқинда ишга кирди, шу йил уйланмоқчи, иккинчиси шартнома асосида ўқиётган талаба), оиламни моддий таъминлаш мени зиммамда. Ойлигим 4,5 млн сўм. Менга закот фарзми ёки имконият даражада эхсон қилсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бир йил олдин 21 милион пулингиз бўлиб, ҳозир ҳам шунча бўлса закот чиқарасиз. Бўлмаса йўқ. Валлоҳу аълам!