Ассалому алайкум! Барчангизни хабарингиз хозирги карантин пайтида кўплаб ташкилотлар ўз ишчиларини таътилга ёки уйдан туриб ишлашга ўтказишган. Бизнинг ташкилотда уйдан туриб онлайн ишловчи ходимларга тўлиқ иш хақи берилиши белгиланган. Лекин иш хажмидан келиб чиқиб баъзи кунлари ходимлар бўш қолиб кетишяпти. Шу бўш қолиб умуман иш қилмаган кунлари учун ойлик олишлари қанчалик динимизга тўғри келади?
– Ва алайкум ассалом! Ташкилотларнинг низомига боғлиқ. Ишга олишдан аввал шу каби ҳолатларда ойлик беришга келишилган бўлса олишингиз жоиз. Ҳақдор бўлганингиз учун эмас, фазл қилганлари учундир. Валлоҳу аълам!