Ассалому алайкум! Мен яқинда ишлаб чиқариш учун ускуна буюртма бердим. Ускуна пулини 30% тўладим. Қолгани 10-15 кунда тайёр бўлиши билан тўланади. Ёки 100 тўлаш имконияти бор. Шунга агар ускунани 100 тўловини қилсамда хали мангача етиб кемаса, уни нисобга қўшаманми? Чунки ускуна бошқа давлатдан буюртма қилинди.
– Ва алайкум ассалом! Ускунани қайта сотиш учун олаётган бўлсангиз закотини берасиз. Агар ишлатиш учун олаётган бўлсангиз ундан закот вожиб эмас. Валлоҳу аълам!