- Ва алайкум ассалом! 1). Беришга умид қилинса, қарздорда берадиган ўрни бўлса, қарздорлигини эътироф қилиб турган бўлса, беради.
2). Ўз пулингиздан берсангиз бўлмайди. Закот опангизнинг ўз зиммасига фарз. Унинг изни билан, ҳисоб-китоблар қилиниб берсангиз, сиз ихтиёрингиз билан бўлса, жоиз. Фақат сиз берадиганни аввал уни қўлига беринг, кейин у ўз номидан ният қилсин.
3). Ҳамманинг нарсасини қўшишингиз жоиз эмас. Ҳар ким ҳисоблаганда алоҳида ўзи нисоб эгаси бўлса, закот фарз бўлади. Валлоҳу аълам!